29 июнь куни соат тахминан 12:30 атрофида Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги собиқ «Нарпай элита дон» МЧЖга қарашли биолабораториядан эркак мурдаси тан жароҳатлари билан топилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 28 июнь куни соат тахминан 20:00 да «Мирзақул» маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш ошхонасида фуқаро З.Н. овқатланаётган вақтида марҳум Ш. К. маст ҳолатда келиб, турли хил сўзлар билан уни ҳақоратлаган.

Оқибатда улар ўртасида ўзаро тортишув келиб чиқиб, маҳалладаги собиқ «Нарпай Элита дон» МЧЖга қарашли Иштихон биолабораторияси ҳудудидаги дала шийпони биносининг орқа томонига бориб жанжаллашган. З.Н. фуқаро Ш. К. танасининг турли соҳаларига тан жароҳати етказгани оқибатида у воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Иштихон туман прокуратураси томонидан З.Н.га нисбатан Жмноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.