Жамият

Хоразмда дарахтларни ноқонуний равишда кесган ферма раиси озодлиги 2 йилга чекланди
15 июн 2023, 17:19

Хоразмда дарахтларни ноқонуний равишда кесган ферма раиси озодлиги 2 йилга чекланди

Қўшкўпир туманида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтни қўпорган ва 3 туп дарахтга шикаст етказган ферма раисининг озодлиги 2 йилга чекланди. Шунингдек, 193,8 млн сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ҳам қоплаши белгиланди.

«Intermed Innovation клиникасининг важлари ҳуқуқий асосга эга эмас» — ССВ
15 июн 2023, 16:52

«Intermed Innovation клиникасининг важлари ҳуқуқий асосга эга эмас» — ССВ

ССВ Intermed Innovation хусусий клиникаси лицензиясини суд орқали бекор қилинганини маълум қилганди. Шундан сўнг, Intermed Innovation компанияси лицензияни бекор қилиш бўйича суд жараёнини ноқонуний деб атаган эди. Вазирлик клиниканинг баёнотига нисбатан муносабат билдирди.

Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолди
15 июн 2023, 16:40

Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолди

Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида қурилиш вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушди, оқибатда икки яшар қизалоқ девор остида қолди. ФВВ ходимлари қизни қутқариб, шифокорга топширган.

«Ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз». Шавкат Мирзиёев Қўқондаги бозорда юз берган ёнғин ҳақида
15 июн 2023, 14:35

«Ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз». Шавкат Мирзиёев Қўқондаги бозорда юз берган ёнғин ҳақида

Шавкат Мирзиёев ёнғиндан зарар кўрган Қўқондаги бозор бир ой ичида тўлиқ тиклаб берилишини маълум қилди. «Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз», — деди президент.

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузган АҚШ фуқароси жаримага тортилди
15 июн 2023, 13:02

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузган АҚШ фуқароси жаримага тортилди

Тошкентда 61 ёшли АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери талабларини бузгани ва безорилиги сабаб жаримага тортилди. У турмуш ўртоғи С.Разаковани турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, аёлига нисбатан тазйиқ ўтказган. Суд уни 990 минг сўм жаримага тортди.

Нукусда аёл 4-қаватдан қулаб вафот этди
15 июн 2023, 12:39

Нукусда аёл 4-қаватдан қулаб вафот этди

Нукусда 27 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Аёлнинг руҳиятига ўтган йилнинг сентябрида эгизак чақалоқларидан айрилгани салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда.

Ўзбекистонга беш ой давомида 2,6 млн сайёҳ келди
15 июн 2023, 12:28

Ўзбекистонга беш ой давомида 2,6 млн сайёҳ келди

Статистика агентлиги Ўзбекистонга январь-май ойларида 2,6 млн нафар сайёҳ келгани, уларнинг энг кўпи Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан эканини маълум қилди. Сайёҳларнинг 2,1 млн нафари (81,5%) мамлакатга пиёда келган.

ДХХ фуқароларни учинчи давлат орқали АҚШ ва Канадага юбориш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади
15 июн 2023, 11:02

ДХХ фуқароларни учинчи давлат орқали АҚШ ва Канадага юбориш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади

ДХХ томонидан Самарқандда икки фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориши учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.

Валютани Milliy мобил иловасида тез, қулай ва фойда билан айирбошлаш мумкин
15 июн 2023, 11:00

Валютани Milliy мобил иловасида тез, қулай ва фойда билан айирбошлаш мумкин

НБУ Milliy мобил иловаси ёрдамида валютани исталган вақтда ва ҳамёнбоп курсда айирбошлаш, шунингдек банк терминалларида фоизсиз нақд пул олиш имконияти мавжуд.

Тошкентнинг 3 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
15 июн 2023, 10:56

Тошкентнинг 3 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг Яшнобод (соат 16:00 гача), Миробод ва Чилонзор (соат 17:00 гача) туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти тўхтатилди.

Наманганда соф қуйма олтинларни 20 минг долларга сотаётганлар қўлга олинди
15 июн 2023, 09:21

Наманганда соф қуйма олтинларни 20 минг долларга сотаётганлар қўлга олинди

Давлатобод туманида соф қуйма олтинларни 20 минг долларга сотаётган икки шахс ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, олтин баҳоси 222,8 млн сўмга баҳоланган.

BBC: Украинадаги урушда Россия томонидан 34 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
14 июн 2023, 20:38

BBC: Украинадаги урушда Россия томонидан 34 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

BBC рус хизмати Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россия қамоқхоналаридан Украинадаги урушга ёллангани бўйича текширувни эълон қилди. Маълумотларга кўра, бундай ёлланганлар орасида камида 93 киши ҳалок бўлган, улардан 34 нафари ўзбекистонлик.

Ўзбекистонда халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 16,6 мингдан ортиқ ёшларнинг харажатлари қоплаб берилди
14 июн 2023, 18:03

Ўзбекистонда халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 16,6 мингдан ортиқ ёшларнинг харажатлари қоплаб берилди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан буён 16 655 нафар ёшнинг 28,8 млрд сўмлик имтиҳон харажатлари қоплаб берилди. Уларнинг 9 053 нафарини аёл-қизлар ташкил этади.

«Сувни исроф қилманг», «Асфальтни суғорманг». Экоблогер «O‘rikguli»дан навбатдаги пикет
14 июн 2023, 17:35

«Сувни исроф қилманг», «Асфальтни суғорманг». Экоблогер «O‘rikguli»дан навбатдаги пикет

Экоблогер «O‘rikguli» Тошкент шаҳрида нотўғри суғорилаётган яшил ҳудудлар акс этган навбатдаги тасвирларни эълон қилди. У суғориш фаввораларини таъмирлашга, дарахтларни суғоришга ортиқча сув сарфламасликка чақирмоқда.

Андижонда маҳкумнинг уриб ўлдирилгани юзасидан 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди
14 июн 2023, 17:11

Андижонда маҳкумнинг уриб ўлдирилгани юзасидан 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди

Андижондаги тергов ҳибсхонасида маҳкумнинг калтакланиб, ўлдириб қўйилгани бўйича 12 нафар ИИО ходимига суд ҳукми ўқилди. Улардан 6 нафари қамалди, қолгани уй қамоғига ҳукм қилинди. Марҳумни камерада калтаклаган бир нафар маҳбуснинг жазо муддати узайди.

UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
14 июн 2023, 15:14

UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бухоро-Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда компания машинасида бўлган икки ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Хоразмда «тинч юриши учун» фуқародан пул талаб қилиб келган икки шахс ушланди
14 июн 2023, 14:52

Хоразмда «тинч юриши учун» фуқародан пул талаб қилиб келган икки шахс ушланди

Хоразмда «фуқарони тинчини бузмаслик учун» ундан деярли бир йил мобайнида 58 млн сўм олиб келган ва яна 10 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Қашқадарёда археологик объект ҳудудига трансформатор ўрнатилгани аниқланди
14 июн 2023, 13:58

Қашқадарёда археологик объект ҳудудига трансформатор ўрнатилгани аниқланди

Яккабоғ туманида электр таъминоти корхонаси масъуллари VI-ХII асрларга оид «Чилламазортепа» археология объекти ҳудудига трансформатор пункти ўрнатгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликка 93 млн сўмлик зарар етган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Silk Avia Қурбон ҳайити муносабати билан 30 фоизгача чегирма эълон қилди
14 июн 2023, 12:57

Silk Avia Қурбон ҳайити муносабати билан 30 фоизгача чегирма эълон қилди

Silk Avia компанияси 27 июндан 2 июлгача авиачипталарга 30% гача чегирма эълон қилди. Шунингдек, компания байрам кунлари арзон тарифдаги чипталар сони кўпайтирилишини билдирди.

Чилонзордаги портлашда жароҳатланганлар сони 16 нафарга етди, 1 киши ҳалок бўлган
14 июн 2023, 12:31

Чилонзордаги портлашда жароҳатланганлар сони 16 нафарга етди, 1 киши ҳалок бўлган

Чилонзордаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши оқибатида портлаш ва ёнғин рўй бериб, 1 киши ҳалок бўлгани аниқланди. 16 киши шифохонага олиб кетилган. Дастлаб 6 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг