3 июль куни соат 04:00 дан бошлаб Термиз шаҳрида метео шароитлар туфайли чанг бўрони бошланди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилган стансияларининг маълумотларига кўра, ҳаводаги майда ПМ10 заррачаларининг миқдори 719 мкг/м3 ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациядан 1,5 баробар ошиб кетган. Шамол тезлиги — 11 м/с.

Эрталаб соат 05:00 да ПМ10 индекси 1600 мкг/м3 (меъёрдан 3,2 баробар юқори), 06:00 да — 2420 мкг/м3 (4,8 баробар), 07:00 да — 2820 мкг/м3 (5,6 баробар), 08:00 да — 4025 мкг/м3 (8 баробар), 09:00 да — 7363 мкг/м3 (14,7 баробар). Шамол тезлигининг пасайиши билан ҳавода чанг ғубор кузатилди.

Соат 10:00 да ПМ10 заррачаларининг миқдори 6065 мкг/м3 гача камайди, бу рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баробар кўтарилди.