Жамият

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди
15 декабр 2023, 19:00

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди

Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабр 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
15 декабр 2023, 18:07

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди
15 декабр 2023, 17:11

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди

Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)
15 декабр 2023, 16:27

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)

«Вонка» ва яна бешта кинопремьера, муздаги шоу, кўргазмалар, спектакллар, «Саҳна» стендап клубидаги юмористик тадбирлар, Fashion show, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди
15 декабр 2023, 15:07

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.

Тошкент метросининг янги 2 та бекати синовдан ўтказилмоқда
15 декабр 2023, 14:28 1

Тошкент метросининг янги 2 та бекати синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 2 та янги — «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчилар учун хизмат кўрсатиш қачондан бошланиши ҳақида маълумот синов натижаларидан сўнг маълум қилинади.

Ичида ёш қиз бўлган лифт қулагани йўқ — Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги
15 декабр 2023, 11:51

Ичида ёш қиз бўлган лифт қулагани йўқ — Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй лифти электр ўчиши оқибатида қулагани ҳақида хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги ток ўчгач генератор ишлагани, лифт ичидаги қизалоқ пастга хавфсиз тушганини маълум қилди.

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ
15 декабр 2023, 11:22

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ

ДХХ ходимлари ва божхоначилар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 27,5 кг «гашиш» ва салкам 4 кг «опий»нинг Ўзбекистонда сотилишига чек қўйди. Бундан ташқари, Андижон вилоятида Қирғизистондан олиб келинган 4,5 кг дан ортиқ «Мефедрон» аниқланиб, мусодара қилинди.

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади
15 декабр 2023, 11:15

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади

Ўзбекистондан совуқ антициклон тез чекинмоқда. Жума ва якшанба кунлари кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +7 даражагача исийди. Шанба эса бироз ёмғир ва қорли ўтиши, туман тушиши кутилмоқда.

Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербургга фавқулодда қўниши сабали 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди
15 декабр 2023, 10:31

Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербургга фавқулодда қўниши сабали 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди

Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт йўловчининг зўравонлиги туфайли Санкт-Петербургга фавқулодда қўнгани учун Uzbekistan Airways компанияси 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди.

Қўштепа канали қирғоғини сув ювиб кетмаган, сизиб чиққан сув — сизот сувлари — «Ўзбеккосмос»
15 декабр 2023, 10:28

Қўштепа канали қирғоғини сув ювиб кетмаган, сизиб чиққан сув — сизот сувлари — «Ўзбеккосмос»

«Ўзбеккосмос» «Чегара билмас дарёлар» коалицияси экспетларининг Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими оқибатида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотларини рад этди. Агентлик аниқлашича, сизиб чиққан сув — сизот сувлари.

Самарқандда майнинг ферма давлатга 2 млрд сўмдан зиёд зарар келтиргани аниқланди
15 декабр 2023, 10:01

Самарқандда майнинг ферма давлатга 2 млрд сўмдан зиёд зарар келтиргани аниқланди

Пастдарғом туманида давлатга 2 млрд 237 млн сўм келтирган майнинг ферма аниқланди. Корхона 25 дона майнинг қурилмасини электр тармоғига яширин равишда улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.

Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди
15 декабр 2023, 09:48

Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди

Навоий шаҳридаги 6-мактабда ўқитувчи кроссовкада келган болаларга танбеҳ берди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларнинг таълим муассасасига спорт пойабзалида келмаслиги керак, деган талаб мавжуд эмаслигини билдирди.

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди
14 декабр 2023, 17:57

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди

Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди. Уни опаси боғчадан олиб қайтаётган бўлган ва опасини кутмасдан йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтмоқчи бўлганида ҳалокатга учраган.

Июлда ишдан олинган «Ўзбекистон темир йўллари» собиқ раиси компания бош муҳандиси бўлди
14 декабр 2023, 17:29 1

Июлда ишдан олинган «Ўзбекистон темир йўллари» собиқ раиси компания бош муҳандиси бўлди

Беш ой аввал «фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун» ишдан олинган «Ўзбекистон темир йўллари» собиқ раиси Ҳуснутдин Хосилов яна соҳага қайтди. У компаниянинг бош муҳандиси этиб тайинланди. Президент у ишдан олинган йиғилишда «хиёнат қилганга ўрин йўқ», дея таъкидлаганди.

UzAuto Motors вақтида олиб кетилмаган автомобиллар кейинги мижозга берилишидан огоҳлантирди
14 декабр 2023, 17:02

UzAuto Motors вақтида олиб кетилмаган автомобиллар кейинги мижозга берилишидан огоҳлантирди

UzAuto Motors мижозларга автомобилларни дилерлик марказидан 5 иш куни ичида олиб кетишни эслатди. Акс ҳолда компания автомобилни навбат тартиби асосида кейинги мижозга беришга мажбур бўлади.

«Автомобиль арзон, лекин ундан фойдаланиш қиммат бўлиши керак» — Алишер Қодиров
14 декабр 2023, 15:52

«Автомобиль арзон, лекин ундан фойдаланиш қиммат бўлиши керак» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров йўллардаги тирбандликларни камайтиришга жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш билан эришишни, бунинг учун эса хусусий транспортлардан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатишни қиммат қилиш кераклигини айтди. Спикер ўринбосари бу борада Хитой ва Сингапурни мисол қилиб келтирди.

Кореяда ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан чиқариб юборилди
14 декабр 2023, 14:59

Кореяда ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан чиқариб юборилди

Кореянинг Ҳаншин университети тил курсида ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан алдов йўли билан чиқариб юборилгани ҳақида хабар тарқалди. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонасига кўра, улар олийгоҳ талабларига бўйсунмаган, шунингдек, ноқонуний меҳнат билан шуғулланган. Ҳолат ўрганилмоқда.

Шуҳрат Абдураҳмонов сув таъминоти ходимларига 4 млн сўмдан пул тарқатди (видео)
14 декабр 2023, 12:23

Шуҳрат Абдураҳмонов сув таъминоти ходимларига 4 млн сўмдан пул тарқатди (видео)

Андижон вилояти ҳокими кўчада ишлаётган ичимлик суви таъминоти ходимларига 4 миллион сўмдан пул берди. Тарқатилган пуллар ҳомийлик маблағлари ҳисобидан экани маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг