Жамият

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди
17 октябр 2023, 17:33

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги «Йўловчи поездларини таъмирлаш» ҳудудида 1 дона чўл бургутини тутқунликда сақлаган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн турист келиши кутилмоқда — Азиз Абдуҳакимов
17 октябр 2023, 15:27

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн турист келиши кутилмоқда — Азиз Абдуҳакимов

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши кутилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанд Глобал инвестиция форумида. Тадбир доирасидаги кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларининг туристик-инвестицион стендлари намойиш этилди. «Газета.uz» фоторепортажи.

Япония Фарғона вилоятидаги боғчага мебель ва жиҳозлар етказиб берди
17 октябр 2023, 12:46

Япония Фарғона вилоятидаги боғчага мебель ва жиҳозлар етказиб берди

Япония элчихонаси томонидан Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига болалар ва ошхона мебеллари ҳамда дарслар учун аудиовизуал жиҳозлар совға қилинди.

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди
17 октябр 2023, 12:36

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

Тошкент шаҳрида 17 октябрь куни Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
17 октябр 2023, 11:28

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Самарқандда 17 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида ЙТҲ содир этди, оқибатда ўзи ва икки дўсти ҳалок бўлди. Машина бетон тўсиққа урилгач, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва ёнғин юз берган.

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди
17 октябр 2023, 11:09

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.

ДХХ: Солиқ ва Давлат меҳнат назорати инспекциялари ходимлари пора олаётганда ушланди
17 октябр 2023, 10:39

ДХХ: Солиқ ва Давлат меҳнат назорати инспекциялари ходимлари пора олаётганда ушланди

Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимларини пора олаётганда қўлга олингани айтилмоқда.

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона
16 октябр 2023, 22:48

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона

ҲАМАСнинг Исроилдаги ҳужумлари натижасида 1990-йилларда у ерга кўчиб кетган беш нафар асли ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Уларда амалдаги Ўзбекистон паспортлари бўлмаган. Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроил ТИВнинг ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.

Чегарачилар қаршилик кўрсатган контрабандачиларга қурол ишлатди, икки киши ҳалок бўлди
16 октябр 2023, 20:03

Чегарачилар қаршилик кўрсатган контрабандачиларга қурол ишлатди, икки киши ҳалок бўлди

Фарғона туманида бир гуруҳ маҳаллий аҳоли контрабанда олиб кетаётгани айтилаётган автомобилни тўхтатган чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга жароҳат етказди. Кучлар тенг бўлмагани сабабли ҳарбийлар қурол ишлатган. Натижада икки киши ҳалок бўлди.

«Темир йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари — чайқовчиларнинг «схемалари» ва чет эллик блогер билан бўлган воқеа ҳақида
16 октябр 2023, 19:51

«Темир йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари — чайқовчиларнинг «схемалари» ва чет эллик блогер билан бўлган воқеа ҳақида

Поезд чипталари арзонлиги сабаб чайқовчилар билетни сотиб олиб, устига яна қўйиб сотмоқда, деди «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов. Чипталар арзонлиги учун қўлма-қўл бўлиб кетмоқда. «Арзон тариф қиламиз деб, коррупцион тизимни ўзимиз яратдик», — деди у.

Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер озодлиги 3 йилга чекланди
16 октябр 2023, 18:11

Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер озодлиги 3 йилга чекланди

Деҳқонобод туманида 43 та эчкиэмар эса ўлдирилиб, териси шилиб олган шахс аниқланди. Унга нисбатан 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳокимлик: Тошкентдаги ноқонуний бино ва иншоотларни бузиш ишлари бошланди
16 октябр 2023, 16:43 1

Ҳокимлик: Тошкентдаги ноқонуний бино ва иншоотларни бузиш ишлари бошланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланганини маълум қилди. Ҳокимлик шаҳар ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган аҳолини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирди.

Биноларнинг ташқи қиёфасини янгилаш аҳоли билан муҳокама қилинади — Тошкент ҳокимлиги
16 октябр 2023, 15:14

Биноларнинг ташқи қиёфасини янгилаш аҳоли билан муҳокама қилинади — Тошкент ҳокимлиги

Пойтахт марказидаги «Москва» кўп қаватли уйлари аҳолисига биноларнинг ташқи қиёфасини янгилаш режалари ҳақида маълумот берилгани уларда хавотир ва саволлар туғдирди. Шаҳар ҳокимлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, кўрсатилган эскизлар ҳали тасдиқланмаган ва лойиҳа аҳоли билан муҳокама қилинади.

Фарғона шаҳри ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди
16 октябр 2023, 15:10

Фарғона шаҳри ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди

Фарғона шаҳри ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди. 12 йил яшаган жонзот қариб ўлгани айтилмоқда. Мазкур боғда йил бошида жирафа ҳам нобуд бўлганди.

Фото: Тошкент аэропортида бешинчи расмий авиаспоттинг
16 октябр 2023, 14:49

Фото: Тошкент аэропортида бешинчи расмий авиаспоттинг

Тошкент халқаро аэропортида бешинчи расмий споттинг-тур бўлди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 50 га яқин споттер қатнашди. Фото.

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
16 октябр 2023, 14:47

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. II чорак ўқишнинг биринчи куни 10 ноябрга тўғри келади.

Қашқадарёдаги автобусда газ баллони портлаши оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилди
16 октябр 2023, 12:53

Қашқадарёдаги автобусда газ баллони портлаши оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилди

Қашқадарё вилоятининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, автобусдаги портлаш оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилган, улардан 4 нафари реанимацияда. 16 нафар жабрланганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО саммити очилишида нутқ сўзлайди
16 октябр 2023, 12:43

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО саммити очилишида нутқ сўзлайди

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради.

Ҳафта илиқ бўлади
16 октябр 2023, 11:23

Ҳафта илиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида +22…+25 даражагача илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво анча илиқ, +7…+12 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарёда йўловчи автобусидаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди
16 октябр 2023, 10:44

Қашқадарёда йўловчи автобусидаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди

Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг