Тошкентнинг Ҳамид Олимжон майдонидаги «Москва» уйлари номи билан машҳур бўлган кўп қаватли уйларда яшовчилар «Газета.uz» таҳририятига бир кун аввал ҳокимлик вакиллари тақдим этган биноларни реконструкция қилиш эскизларини жўнатди.

Эскизларда 8 та ойна билан ўралган 18 қаватли «Москва» кўп қаватли уйлари, шунингдек, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб жойлашган 3 та 9 қаватли уйларнинг таклиф этилаётган лойиҳаси тасвирланган.

Аҳолига тақдим этилган эскиз.Аҳолига тақдим этилган эскиз.

Уй ширкатларидан аҳолини реконструкция режалари ҳақида хабардор қилиш сўралган. Қайд этилишича, реконструкция учун материалларнинг бир қисми аллақачон етказиб берилган, бироқ иш бошланмаган.

Аҳоли нафақат уйлар асл қиёфасини йўқотишидан, балки хонадонларда вентиляция тизими ёмонлашишидан хавотирда.

Кўп қаватли биноларнинг ҳозирги кўриниши. Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz».Кўп қаватли биноларнинг ҳозирги кўриниши. Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz».

Бундан ташқари, иш конструкция тузилмаларига қандай таъсир қилиши номаълум. Иш, шунингдек, квартираларнинг эгалари сифатида аҳоли билан келишилган ҳолда бўлиши керак, дейди улар.

Ҳокимият: Таъмирлаш бўйича муҳокама олиб борилади

Тошкент ҳокимлиги «Газета.uz»нинг сўровига жавобан, шаҳардаги 70 дан ортиқ уйлар, жумладан, муҳокама қилинаётган кўп қаватли уйларнинг қиёфасини янгилаш дастури режалаштирилмоқда.

Аҳолига тақдим этилган таклифлар пудратчи томонидан ишлаб чиқилган, бундай таклиф камида учта бўлган, бироқ ҳокимлик уларни ҳали мувофиқлаштирмаган ва маъқулламаган, дея таъкидлади шаҳар ҳокимлиги.

Ҳокимлик бу борадаги ишлар уйларда яшовчилар билан бир қаторда архитекторлар билан ҳам маслаҳатлашилишига ишонтирди.

«Ташқи дизайн таклиф этилмоқда. Тақдимот тайёрланмоқда. Туман ҳокимлиги аҳолини йиғади. Лойиҳа муҳокама қилиниб, ҳимоя қилинмоқда», — дея ҳокимликда таъмирлаш лойиҳаларини тасдиқлаш механизмини баён қилишди.

Айни пайтда Нукус кўчасида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, дея таъкидлади ҳокимлик. У ерда уйларнинг бирида иш 95 фоизга, қолганларида 60 фоизга бажарилган.

Нукус кўчаси. Фото: Виктория Абдураҳимова / «Газета.uz»Нукус кўчаси. Фото: Виктория Абдураҳимова / «Газета.uz»