Ўзбекистон мактабларида кузги таътил 4 ноябрдан бошланади, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларида кузги таътил 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун этиб белгиланган.

2023 йилги ўқув йили 1-чорак охирги ўқиш куни 3 ноябрга тўғри келади. II чорак ўқишнинг биринчи куни 10 ноябрь куни бошланади.