15 октябрь куни кечқурун Қашқадарё вилояти Муборак туманида автобусда газ баллони портлагани хабар қилинганди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 киши ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганини маълум қилганди.

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 15 октябрь куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган.

Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилди. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Вафот этганлар йўқ.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қатъий назоратига олинган, дейилади хабарда.