Тошкент шаҳрида «Йўловчи поездларини таъмирлаш» ҳудудида 1 дона чўл бургутини тутқунликда сақланаётганлар аниқланди, дея хабар қилди шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси.

Бошқарма бу бўйича келиб тушган мурожаатга асосан, ўрганиш олиб борган. Ҳолат Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари кўмагида бартараф этилиб, бургут ҳайвонот боғига олиб кетилган.

Бургутни ноқонуний сақлаганларга нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасига (ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида яъни 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.