Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида 16 октябрга ўтар кечаси содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Nexia автомобилини 17 ёшли ўсмир бошқарган ва машинада унинг икки дўсти ҳам бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина бетон тўсиққа урилган. Қарама-қарши йўлга чиқиб кетгач, дарахтга урилган ва ёниб кетган.

Ҳайдовчи воқеа жойида, икки йўловчи эса шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ((Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.