Жамият

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди
24 октябр 2023, 09:22

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди

Тошкентнинг бир қанча асосий кўчаларида кетаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари «бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юкламалар ҳосил қилди», — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида. Бу, ўз навбатида, «барча кўчаларда транспорт воситалари, жумладан, автобуслар тезлигининг пасайишига олиб келди».

USAID Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширади
24 октябр 2023, 08:48

USAID Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширади

АҚШ Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни амалга оширади, дея маълум қилди USAID раҳбари Саманта Пауэр Тошкентдаги мактаблардан бирига ташрифи чоғида. Дастурнинг биринчи йили учун 4,5 млн доллар ажратилди.

Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний бинолар қурилгани ва қимматбаҳо дарахтлар кесилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
23 октябр 2023, 22:46

Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний бинолар қурилгани ва қимматбаҳо дарахтлар кесилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятида дендропаркда 2017 йилдан буён қатор объектлар ноқонуний қурилгани ва қимматбаҳо дарахтлар кесилгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Ўрмон хўжалиги агентлиги, «Дархон» станцияси, Тошкент тумани ҳокимлиги ходимлари ва бошқаларга қарши иш қўзғатилган.

Тошкентда BYD ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида мактаб ўқувчисини уриб юборишига оз қолди
23 октябр 2023, 21:58

Тошкентда BYD ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида мактаб ўқувчисини уриб юборишига оз қолди

Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчи қизил чироқда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, мактаб ўқувчисини уриб юборишига оз қолди. Салонда туриб олинган хавфли машина ҳайдаш ҳолати Instagram`га жойланди. ЙҲХББ ходимлари баённома тузиб, «профилактик суҳбат» ўтказди. Ҳайдовчи 3,3 млн сўм жаримага тортилиши мумкин.

«Оғзимизни ёпишни хоҳлашяпти». Адвокатлар сўз эркинлигини чеклайдиган ахлоқ қоидаларига қўшимчалар киритилишига қарши
23 октябр 2023, 20:48

«Оғзимизни ёпишни хоҳлашяпти». Адвокатлар сўз эркинлигини чеклайдиган ахлоқ қоидаларига қўшимчалар киритилишига қарши

Адвокатлар палатаси Касб этикаси қоидаларига адвокатларнинг давлат органлари ва мансабдорларни муҳокама қилиш, «одамларда ислоҳотларга ишончсизлик туйғусини уйғотиши мумкин бўлган» материалларни жойлаштиришни тақиқловчи қўшимчалар ишлаб чиқди. Адвокатларга кўра, бу «адвокатларнинг оғзини ёпиш»дир.

USAID Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади
23 октябр 2023, 18:08

USAID Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади

Тошкентга ташриф буюрган USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилишини маълум қилди. Хусусан, маблағлар сил касаллиги, эпидемия ва пандемия таҳдидига қарши кураш, шунингдек, хусусий секторни мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Chery тадқиқот ва янги ишланмаларга 100 млрд юань сармоя киритади
23 октябр 2023, 17:00

Chery тадқиқот ва янги ишланмаларга 100 млрд юань сармоя киритади

Chery автомобиль бренди кейинги беш йил ичида технологик тадқиқотлар ва ишланмаларга 100 млрд юан сармоя киритишни ҳамда дунё бўйлаб 300 та Chery технология лабораторияларини қуришни режалаштирмоқда.

«Док-1 Макс» сиропи қайта рўйхатдан ўтказилаётганда GMP сертификати бўлмаса ҳам, сотувига рухсат берилган
23 октябр 2023, 15:59

«Док-1 Макс» сиропи қайта рўйхатдан ўтказилаётганда GMP сертификати бўлмаса ҳам, сотувига рухсат берилган

«Док-1 Макс» сиропи 2021 йилда қайта рўйхатдан ўтаётганда GMP сертификати бўлмаса-да, 2 ой мобайнида сотуви давом этган. Бу даврда заҳарли моддаси бўлган 40 мингга яқин флакон мамлакатга кирган. Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари буни дорилар сертификат бор пайтда ишлаб чиқарилгани билан изоҳлади.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
23 октябр 2023, 15:54

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2 ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди.

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади
23 октябр 2023, 14:38

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади

Икки йил давомида Ўзбекистонда давлат бюджетидан сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ($2,54 млрд давлат қарзини ҳисобга олмаганда) ажратилди, аммо бу вақт ичида сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади. Соҳага 2024 йилда яна 1,7 трлн сўм ва 300 млн долларлик кредит ажратиш режалаштирилган.

Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй жами 9,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
23 октябр 2023, 12:09

Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй жами 9,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй қарийб 9 млрд 535 млн сўмлик табиий газдан, 2 та кўп қаватли уй эса 64 млн 800 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Сурхондарёдаги «заправка»да «Жигули» портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
23 октябр 2023, 11:56

Сурхондарёдаги «заправка»да «Жигули» портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Денов туманидаги газ қуйиш шохобчасида «ВАЗ-2106» автомашинасининг газ баллони портлади. Оқибатда ёнилғи қуйиш шохобчаси ходими ва бир ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни эса яна ёмғир ёғади
23 октябр 2023, 11:19

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни эса яна ёмғир ёғади

24−25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, +22…+25 даражагача исийди. Аммо пайшанба куни Волгабўйидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиб, айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди.

Тошкентдаги 160-мактаб ўқитувчилари президентга мурожаат қилди
23 октябр 2023, 10:57

Тошкентдаги 160-мактаб ўқитувчилари президентга мурожаат қилди

Тошкентдаги 160-мактаб ўқитувчилари асоссиз текширувлар ортидан мактаб директори ишдан бўшатилганини айтиб, президентга мурожаат қилди. Мактаб таълими бошқармаси таълим-тарбия жараёни сифати кескин пасайгани ва текширувлар прокуратура томонидан ўтказилганини қайд этди.

Навоийда майнинг ферма давлатга 24 млрд сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланди
23 октябр 2023, 10:40

Навоийда майнинг ферма давлатга 24 млрд сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланди

Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди.

Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди (видео)
23 октябр 2023, 09:19

Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди (видео)

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди
22 октябр 2023, 09:19

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида қарийб 30 йил экскаватор машинисти сифатида ишлаган Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди.

MDIS Tashkent абитуриентлар учун қишки қабулни бошлади
21 октябр 2023, 17:00

MDIS Tashkent абитуриентлар учун қишки қабулни бошлади

25 ноябргача MDIS Tashkent`да 2023−2024 ўқув йиллари учун қишки қабул давом этади. Шунингдек, 4,5 — 5,0 баллик IELTS сертификатига эга абитуриентлар интенсив тайёрлов курсларига ёзилишлари мумкин.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашни тўхтатди
21 октябр 2023, 15:15

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашни тўхтатди

20 октябрдан Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона туну кун ишлаш режимини тўхтатди. Маъмуриятнинг «Газета.uz»га билдиришича, қарор куз-қиш мавсумида электрни тежаш, тунда ишлаш учун қўшимча штатлар ажратилмагани, шунингдек, фойдаланувчиларни назорат қилиш имкони чеклангани учун қабул қилинган.

Болалар боғчасига йўлланма олиш тартиби соддалашди
21 октябр 2023, 10:41

Болалар боғчасига йўлланма олиш тартиби соддалашди

Болалар боғчасига йўлланма олиш учун энди Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас. Йўлланмани шакллантиришда ота-онага боғча раҳбарига кўрсатилиши керак бўлган SMS код юборилади. Бу вақтни ва ҳисоб-китобларга кўра, йилига 6 тонна қоғозни тежайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг