Жамият

Ўзбекистонда сайтларни бузиш ҳолатлари бўлганми? Хавфсизлик бўйича эксперт изоҳи
20 октябр 2023, 23:00

Ўзбекистонда сайтларни бузиш ҳолатлари бўлганми? Хавфсизлик бўйича эксперт изоҳи

Ўзбекистонда қатор сайтлардан фойдаланувчи маълумотлари сизиб чиққани маълум бўлди. ONESEC директори Дмитрий Палеевнинг «Газета.uz»га айтишича, гап бузиб кириш ҳақида эмас, балки стилерлар — браузерлардан аутентификация маълумотларини ўғирлайдиган вирусларнинг эски базаси ҳақида бормоқда.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
20 октябр 2023, 20:05

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Олтита кинопремьера, Eco-niyat ярмаркаси, Offroad-тадбири, Rhythm of the Dance шоуси, Мот концерти, Tashkent Modernism. Index кўргазмаси, болалар учун кўнгилочар дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Шаҳар кўчаларида кундузи юк машиналар ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилмоқда
20 октябр 2023, 17:59

Шаҳар кўчаларида кундузи юк машиналар ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш таклиф этилмоқда.

MUNIS лойиҳаси амалга оширилишига қаратилган панель сессия бўлиб ўтди
20 октябр 2023, 17:00

MUNIS лойиҳаси амалга оширилишига қаратилган панель сессия бўлиб ўтди

InnoWeek.Uz-2023 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «MUNIS лойиҳасининг амалга оширилиши: жорий ва келгуси режалар» мавзусидаги панель сессияси ташкил қилинди.

Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақтдан кўп турган машиналарга жарима ёзилади
20 октябр 2023, 16:38

Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақтдан кўп турган машиналарга жарима ёзилади

1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақт (енгил автомобиллар 5 дақиқа, туристик автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқа)дан кўп турган машиналарга жарима ёзилади. Жарима сариқ чизиқда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланади.

«Док-1 Макс» иши: Ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дорисини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўрагани айтилди
20 октябр 2023, 16:23

«Док-1 Макс» иши: Ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дорисини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўрагани айтилди

«Док-1 Макс» иши бўйича судда ўзбекистонлик амалдорлар ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинди.

Қишлоқ хўжалигидаги сувнинг 36 фоизи тупроқли канал ва ариқларда йўқолади — президент
20 октябр 2023, 15:58

Қишлоқ хўжалигидаги сувнинг 36 фоизи тупроқли канал ва ариқларда йўқолади — президент

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида йил давомида 39 млрд куб метр сув истеъмол қилинган. Шундан 36 фоизи ёки 14 млрд куб метри тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолган, деди президент. Яна 5−6 млрд куб метр сув суғоришнинг эскирган усуллари туфайли йўқотилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади
20 октябр 2023, 12:52

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади

Шавкат Мирзиёев «минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучайиб, янги хатарлар вужудга келаётган» даврда Тошкентда ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 2-йиғилиши иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Фото: АҚШ университетлари ярмаркаси Тошкент ёшларида катта қизиқиш уйғотди
20 октябр 2023, 12:06

Фото: АҚШ университетлари ярмаркаси Тошкент ёшларида катта қизиқиш уйғотди

Илк бор Тошкентда АҚШда ўқишга қизиқувчи ёшлар учун EducationUSA минтақавий форуми ва Американинг 50 дан ортиқ университетлари иштирокида ярмарка бўлиб ўтди. Тадбирда 1200 га яқин ёшлар қатнашди.

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди
20 октябр 2023, 11:31

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Самарқанд вилоятида Исроилда ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашгандан сўнг 3 нафар вояга етмаган фарзандини ўлдирган 36 ёшли эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди.

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
20 октябр 2023, 11:00

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечалари +12, кундузи +23 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларга АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
20 октябр 2023, 10:40

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларга АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида танишлари ёрдамида 16 ва 10 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди.

Фарғонада машинадан ноқонуний олиб кирилган 550 га яқин смартфон топилди
20 октябр 2023, 10:24

Фарғонада машинадан ноқонуний олиб кирилган 550 га яқин смартфон топилди

Фарғона вилоятида Cobalt автомобилидан Iphone 15 Pro, Iphone 15 Pro Max, Samsung Galaxy S23 Ultra каби 550 га яқин смартфон топилди. Уларнинг тахминий қиймати салкам 5,8 млрд сўмни ташкил этади.

Сергелидаги портлашдан кўрилган зарар 14,5 млрд сўмга баҳоланмоқда, 1370 та хонадон ва 246 та уйга зарар етган
20 октябр 2023, 10:07

Сергелидаги портлашдан кўрилган зарар 14,5 млрд сўмга баҳоланмоқда, 1370 та хонадон ва 246 та уйга зарар етган

Сентябрь охирида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлаш оқибатида 1370 та хонадон (илгари 600 га яқин экани айтилганди) ва 246 та уй (25) зарар кўрган. Ҳукумат комиссияси етказилган зарар 14,5 млрд сўмни ташкил этганини билдирди. Мактаб ва болалар боғчаси ҳам зарар кўрган.

Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими в.в.б. этиб тайинланди
20 октябр 2023, 09:32

Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими в.в.б. этиб тайинланди

Асака тумани ҳокими Бегзод Умматов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Насибилло Мўминов тайинланди.

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлашга нима сабаб бўлди? Ҳукумат комиссияси баёноти
19 октябр 2023, 23:30

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлашга нима сабаб бўлди? Ҳукумат комиссияси баёноти

Сергелидаги портлаш юз берган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақлангани аниқланди, дея маълум қилди ҳукумат комиссияси. Портлаш оқибатида жами 14,5 млрд сўм зарар етказилган. Қўзғатилган жиноят иши доирасида 4 кишига «қамоққа олиш», яна бир нафарига «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади
19 октябр 2023, 22:56

20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади

20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг ярми аэропортдан Нукус кўчасигача ёпилади. Шунингдек, 20−22 октябрь кунлари Ботир Зокиров кўчасининг Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари оралиғидаги ярми ҳам ёпилади.

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди
19 октябр 2023, 21:13

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида фермер 13 йил давомида ноқонуний равишда даласини ичимлик суви билан суғориб келгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 282,7 млн сўмни ташкил этди. У 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, давлатга етказилган зарарни ҳам қоплайди.

Одам савдосига қарши курашиш миллий комиссияси Қозоғистонда ўзбекистонликлар меҳнат қуллигида сақлангани ҳолатини назоратга олди
19 октябр 2023, 19:35

Одам савдосига қарши курашиш миллий комиссияси Қозоғистонда ўзбекистонликлар меҳнат қуллигида сақлангани ҳолатини назоратга олди

Қозоғистонда ғишт заводларида меҳнат қуллигида сақланган ўзбекистонликлар билан боғлиқ ҳолат Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан назоратга олинди. Ушбу фуқаролар ватанга қайтарилиши, зарур ёрдамлар кўрсатилиб, Ўзбекистонда иш билан таъминланиши билдирилди.

«Айбдор ходимни топиш имкони бўлмади» — ЎТЙ турк сайёҳининг жой алмаштириш учун вагон кузатувчисига пул бергани видеоси ҳақида
19 октябр 2023, 17:33

«Айбдор ходимни топиш имкони бўлмади» — ЎТЙ турк сайёҳининг жой алмаштириш учун вагон кузатувчисига пул бергани видеоси ҳақида

Тошкент-Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи жойини алмаштириш учун вагон кузатувчисига 100 минг сўм бергани ҳақида видео тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолатни ўрганди, бироқ айбдор ходимни аниқлай олмаганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг