Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга 25 фоизли чегирма эълон қилди.

Чегирма 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (К-класс ва ундан юқори) тақдим этилади.

Чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали ёки Ўзбекистонда жойлашган авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Авиачипта сотиб олаётганда паспорт ёки ID карта талаб этилади.