Ўзбекистонда иш ҳафтаси якунигача ҳаво ҳарорати илиқ бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Ўзгидромет хабарига кўра, фақат жанубий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 18 октябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилишда давом этади. Душанба куни кундузи ҳарорат +18…+20 даража атрофида, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса кундузи +22…+25 даражагача, жанубда +27 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳаво анча илиқ, ҳарорат +7…+12 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.