17 октябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига 40,8 минг долларлик жиҳозлар совға қилди, деб хабар қилди дипломатик миссия «Газета.uz»га.

Боғчага стол, стуллар, каравотлар, аудиовизуал ускуналар ва ошхона мебеллари берилди, бу орқали болаларни парвариш қилиш ва таълим олиши учун хавфсиз ва гигиеник муҳитни таъминлаш режа қилинган.

Ёрдам Япония ҳукуматининг «Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик ижтимоий лойиҳаларга бепул кўмак» грант дастури доирасида тақдим этилди.

2023 йил бошида худди шу лойиҳа доирасида Япония ҳукумати томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 31-мактабда гигиена ва санитария ҳолатини яхшилаш лойиҳасига 91 минг доллар, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 28-сонли ва 19-сонли мактабгача таълим муассасаларини ўқув жиҳозлари билан таъминлаш лойиҳаларига мос равишда 24,9 ва 24,2 минг доллар ажратилганди.