Сиёсат

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди
13 март 2024, 16:42

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)
13 март 2024, 11:23

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Улар мулоқотда Афғонистондаги савдо, транзит, инвестицияларни ривожлантириш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалаларга тўхталди (+фото).

Ҳоким ёрдамчиси Сирдарё туманига ҳоким бўлди
13 март 2024, 10:38

Ҳоким ёрдамчиси Сирдарё туманига ҳоким бўлди

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига Мусурманкул Хатамов ҳоким бўлди. У аввал вилоятнинг бошқа туманида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда
12 март 2024, 09:16

Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда

Нью-Йорк шаҳрида Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда. Ташриф давомида ташкилот тузилмалари раҳбарлари, президентлар ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режа қилинган.

Нурилла Абдурахманов Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди
11 март 2024, 20:20

Нурилла Абдурахманов Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди

Тошкент шаҳри Бектемир туманига аввал Чилонзор тумани ҳокимининг «Гавҳар» маҳалласидаги ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдурахманов ҳоким этиб тайинланди.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди
8 март 2024, 10:21

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси бўлди. Бунгача Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, бир вақтнинг ўзида Венгриядаги элчиси ҳам бўлган.

Илзат Касимов инвестициялар вазири ўринбосари этиб тайинланди
7 март 2024, 12:41

Илзат Касимов инвестициялар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди
7 март 2024, 11:58

Ўзбекистон Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди

Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ТИВ бошқарма бошлиғи бўлди
7 март 2024, 09:43

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ТИВ бошқарма бошлиғи бўлди

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

ХДП Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнидаги қурилишга қарши чиқди
6 март 2024, 21:25

ХДП Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнидаги қурилишга қарши чиқди

ХДП Юнус Ражабий маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудудни бузиб, ўрнида бино қуришга қарши чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур вазият ҳақида ёзганди. Партия Тошкент шаҳри ҳокимлигига сўров юбориб, собиқ ҳоким қарорини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.

Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
6 март 2024, 14:55

Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 146-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Ёркда имзоланди.

Президент янги Tashkent City Mall савдо марказини бориб кўрди (фото)
6 март 2024, 08:57

Президент янги Tashkent City Mall савдо марказини бориб кўрди (фото)

Президент ҳукумат, парламент аъзолари ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида янги Tashkent City Mall мажмуасини бориб кўрди. У дўконлар, ўйин майдонлари, фитнес маркази, мамлакатдаги биринчи IMAX кинотеатри ва 31 қаватли меҳмонхонани айланиб чиқди, бошқа шаҳарларда ҳам бундай марказлар зарурлигини айтди.

Зафаробод ва Бухоро туманларига янги ҳокимлар тайинланди
5 март 2024, 21:49

Зафаробод ва Бухоро туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими йўл қўйган камчиликлари, Бухоро тумани ҳокими эса соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги ҳокимлар тасдиқланди.

Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими бўлди
5 март 2024, 11:20

Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими бўлди

Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввали ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилганди.

МСК раҳбари АҚШда президентлик сайловлари бўйича праймериз кузатувида иштирок этмоқда (+фото)
4 март 2024, 11:09

МСК раҳбари АҚШда президентлик сайловлари бўйича праймериз кузатувида иштирок этмоқда (+фото)

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва комиссия вакиллари АҚШда президентлик праймеризларида овоз беришга тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш мақсадида Калифорния штатида бўлди. Ташриф давомида улар АҚШда қўлланиладиган замонавий сайлов технологияларини ҳам ўрганадилар.

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари жазони манзил колонияда ўтамоқда
29 феврал 2024, 21:13

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари жазони манзил колонияда ўтамоқда

2021 йил декабрь ойида 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов 2023 йилнинг май ойидан буён жазо муддатини манзил колонияда ўтамоқда, дея тасдиқлади Олий суд.

Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси ўз миссиясини якунлади
29 феврал 2024, 16:39

Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов фаолиятини якунлади. У мазкур давлатларда 2019−2024 йиллар давомида фаолият юритди.

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради
29 феврал 2024, 11:17

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
28 феврал 2024, 21:03

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Хабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

«Миллий тикланиш»: Тошкентдаги реновация дастурлари уй-жой эгалари ва жамоатчилик фикри асосида бажарилиши керак
28 феврал 2024, 17:46

«Миллий тикланиш»: Тошкентдаги реновация дастурлари уй-жой эгалари ва жамоатчилик фикри асосида бажарилиши керак

«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг