27 апрель куни Янги Андижон шаҳрида вилоят ҳокимлиги биноси қурилиши бошланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати. Бино қурилишини бошлаб бериш учун Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида маросим ташкил этилди.

Қайд этилишича, ҳокимият биноси инвестиция маблағлари асосида 4 гектар ер майдонида барпо этилади. Қурилиш майдони 7 минг 100 квадрат метрни ташкил этади.

1,4 гектар майдон кўкаламзорлаштирилади. Янги бинолар 3 қаватли ҳамда 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хонани ўз ичига олади.

Тадбирда шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда «Ватанпарварлар боғи»ни барпо этиш бўйича кўплаб фаоллар иштирокида навбатдаги ҳаракатлар бошлаб берилди, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятидаги Янги Андижон шаҳри 4 минг гектар майдонда барпо этилмоқда. Унинг қурилишига Шавкат Мирзиёев 2021 йилда тамал тошини қўйганди. «Газета.uz» бўлажак шаҳарнинг чизма ва макетларини эълон қилган.

Фото

андижон вилояти, шуҳрат абдураҳмонов, қурилиш