Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари у ерда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишади, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириб беради.

Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилиши ҳам режалаштирилган.