13 март куни Ўзбекистоннинг Латвияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Тимур Раҳмонов Ригага бори, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, 46 ёшли дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган.

Ўтган йиллар давомида у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Польша, Италия ва Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлади. 2017−2018 йилларда эса ТИВнинг Урганч шаҳри ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Тимур Раҳмонов 2021—2024 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган. Унинг консуллик округига Россиянинг Сибир федерал округи кирган.

У Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019−2024) ҳамда Литва (2021−2024), Эстония (2020−2024) ва Финляндиядаги (2020−2024) ўриндошлик асосидаги элчиси сифатида ишлаган Қадамбой Султонов ўрнига тайинланди.