Президент Сайхунобод туманидаги «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа эгалари билан суҳбатлашди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудни томорқа ва уй хўжаликлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш намунасига айлантириш лойиҳаси ҳақида айтган эди.
Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.
Ўзбекистоннинг Сингапурга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. У бунга қадар Германиядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради. Туманда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлар орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Улар мулоқотда Афғонистондаги савдо, транзит, инвестицияларни ривожлантириш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалаларга тўхталди (+фото).
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига Мусурманкул Хатамов ҳоким бўлди. У аввал вилоятнинг бошқа туманида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.
Нью-Йорк шаҳрида Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда. Ташриф давомида ташкилот тузилмалари раҳбарлари, президентлар ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режа қилинган.
Тошкент шаҳри Бектемир туманига аввал Чилонзор тумани ҳокимининг «Гавҳар» маҳалласидаги ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдурахманов ҳоким этиб тайинланди.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси бўлди. Бунгача Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, бир вақтнинг ўзида Венгриядаги элчиси ҳам бўлган.
Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.
Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.
ХДП Юнус Ражабий маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудудни бузиб, ўрнида бино қуришга қарши чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур вазият ҳақида ёзганди. Партия Тошкент шаҳри ҳокимлигига сўров юбориб, собиқ ҳоким қарорини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.
Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 146-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Ёркда имзоланди.
Президент ҳукумат, парламент аъзолари ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида янги Tashkent City Mall мажмуасини бориб кўрди. У дўконлар, ўйин майдонлари, фитнес маркази, мамлакатдаги биринчи IMAX кинотеатри ва 31 қаватли меҳмонхонани айланиб чиқди, бошқа шаҳарларда ҳам бундай марказлар зарурлигини айтди.
Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими йўл қўйган камчиликлари, Бухоро тумани ҳокими эса соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги ҳокимлар тасдиқланди.
Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввали ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилганди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва комиссия вакиллари АҚШда президентлик праймеризларида овоз беришга тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш мақсадида Калифорния штатида бўлди. Ташриф давомида улар АҚШда қўлланиладиган замонавий сайлов технологияларини ҳам ўрганадилар.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг