Илзат Аблахатович Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Тайинлов 7 март куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда эълон қилинди.

Аввалроқ «Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланган. Шунингдек, ўз тизимидаги камчилик ва сусткашлик бўлгани учун ўринбосарлардан бири Бадриддин Абидов лавозимидан озод қилинганди.