28 февраль куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбай Султонов дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва ТИВ департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Йонатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказган.

Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланган.

Маълумот учун, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган 47 ёшли Қадамбай Султонов 2019—2024 Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари, 2021−2024 йилларда Литвадаги, 2020−2024 йилларда ўриндошлик асосида Эстония ва Финляндиядаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.