Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади
23 март 2024, 01:04

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади. Мактубда мамлакат тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилди.

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги терактни қоралади
23 март 2024, 00:56

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги терактни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни қоралади. «Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан қилинган зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Шавкат Мирзиёев халқни Наврўз байрами билан табриклади
21 март 2024, 14:29

Шавкат Мирзиёев халқни Наврўз байрами билан табриклади

Президент Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ўзгаришлар, инсон шаъни ва қадр-қиммати, табиатга ғамхўрлик кўрсатилаётгани, шунингдек, Ўзбекистонни тадбиркорлик учун энг қулай ва жозибадор давлатлардан бирига айлантириш борасидаги режаларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президент МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевга хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвонини берди
20 март 2024, 09:45

Президент МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевга хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвонини берди

Марказий сайлов комиссияси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан «Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
19 март 2024, 15:13

Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ғарбий Африкадаги Гамбия давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди. Ҳукуматлар номидан тегишли коммюнике икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан Нью-Йоркда имзоланди.

«Ўзбекистон америкаликларга виза беришни енгиллаштириши керак. Бундан фақат ўзбекистонликлар ютади»
19 март 2024, 12:55

«Ўзбекистон америкаликларга виза беришни енгиллаштириши керак. Бундан фақат ўзбекистонликлар ютади»

Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига АҚШ 10 йиллик виза беради, аммо Ўзбекистон фуқароларига бериладиган виза муддати бир йилдан ошмайди. Четдан бу АҚШнинг адолатсизлигидек кўриниши мумкин, аммо, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, бу масала ечими АҚШ эмас, айнан Ўзбекистоннинг қўлида.

Ўзбекистонда ўтган Россия президенти сайловида 2018 йилга қараганда камроқ одам овоз берди (фото)
19 март 2024, 11:16

Ўзбекистонда ўтган Россия президенти сайловида 2018 йилга қараганда камроқ одам овоз берди (фото)

Ўзбекистонда якшанба куни бўлиб ўтган Россия президенти сайловида 4661 киши (2018 йилда 5500 дан ортиқ) овоз берди. Мамлакатда жараён учун иккита участка ҳозирланди — Тошкент ва Самарқандда. Пойтахтда пешин вақтида Россия элчихонаси олдидаги навбат юзлаб метрларга чўзилди (фото).

«Экспортчиларга тўғри, тартибли ва чиройли қадоқлашни ўргатиш керак» — президент
18 март 2024, 21:03

«Экспортчиларга тўғри, тартибли ва чиройли қадоқлашни ўргатиш керак» — президент

Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларга етказиш режалари билан танишди. Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини тўғри қадоқлаш, экспортга етказиб беришда кластер тизимини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади
18 март 2024, 10:55

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россияда бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Табрикда сайловчиларнинг юқори фаоллиги «Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қатъий қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин намойиши» экани айтилади.

Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
17 март 2024, 10:05

Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Президент Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ташкилий қўмитага бош вазир бошчилик қилади. Ўзбекистонни хорижда танитиш учун турли тадбирлар уюштирилади, эсдалик совғалари чоп этилади ва тарғибот ишлари олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ҳукумати раҳбари билан савдодаги тўсиқларни бартараф этиш масаласини муҳокама қилди
15 март 2024, 20:21

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ҳукумати раҳбари билан савдодаги тўсиқларни бартараф этиш масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳрига ҳоким бўлди
15 март 2024, 12:06

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳрига ҳоким бўлди

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши сабаб озод этилганди.

Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди
15 март 2024, 09:25

Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Бекзот Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. У бунга қадар Президент администрациясида департамент раҳбари, президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Фото: Президент Сайхунободдаги намунавий томорқа хўжалигида бўлди
14 март 2024, 21:51

Фото: Президент Сайхунободдаги намунавий томорқа хўжалигида бўлди

Президент Сайхунобод туманидаги «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа эгалари билан суҳбатлашди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудни томорқа ва уй хўжаликлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш намунасига айлантириш лойиҳаси ҳақида айтган эди.

Тошкент вилояти депутатлари ҳудуднинг бир қисмини «Янги Тошкент»га ўтказишни маъқуллади
14 март 2024, 20:18

Тошкент вилояти депутатлари ҳудуднинг бир қисмини «Янги Тошкент»га ўтказишни маъқуллади

Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди
14 март 2024, 15:27

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Сингапурга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. У бунга қадар Германиядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётганди.

Президент Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради
14 март 2024, 10:56

Президент Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради. Туманда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлар орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади
14 март 2024, 00:41

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди
13 март 2024, 16:42

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)
13 март 2024, 11:23

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Улар мулоқотда Афғонистондаги савдо, транзит, инвестицияларни ривожлантириш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалаларга тўхталди (+фото).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг