29 апрель куни Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Унинг меҳнат таътили бир ҳафта давом этди — президент ўтган душанбада таътилга чиққанди.

Душанба куни давлат раҳбари президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада у III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган, дейилади хабарда.