Сиёсат

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Humo Arena`даги хоккей учрашувига ташриф буюрди
7 феврал 2024, 20:24

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Humo Arena`даги хоккей учрашувига ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкентдаги Humo Arena муз саройида бўлиб ўтган хоккей бўйича норасмий учрашувга ташриф буюрди.

Беларусь президенти Ўзбекистонга келмоқда
7 феврал 2024, 15:03 1

Беларусь президенти Ўзбекистонга келмоқда

Беларусь президенти расмий ташриф билан Тошкентга келмоқда. Кеча шаҳарда икки давлат байроқлари илинди, чоршанба куни эрталабдан кўча экранларида Александр Лукашенкога аталган қутловлар пайдо бўлди. Беларусь бош вазири ўринбосари ва қатор вазирлар етиб келган, форумлар, музокаралар бўлмоқда.

Акмалжон Мирзаолимов Хўжаобод тумани ҳокими в.в.б. бўлди
7 феврал 2024, 09:56

Акмалжон Мирзаолимов Хўжаобод тумани ҳокими в.в.б. бўлди

Андижоннинг Хўжаобод туманига Акмалжон Мирзаолимов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У бу лавозимга қадар аввалги ҳоким Ўткирбек Шукуровнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаётганди.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонасига раҳбар тайинланди
7 феврал 2024, 09:41

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонасига раҳбар тайинланди

Абдураҳмон Маҳмудов Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонасига раҳбар бўлди. У 2019−2023 йилларда Украинадаги элчихонада биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Гулистон шаҳри ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилди
6 феврал 2024, 22:13

Гулистон шаҳри ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилди

2019 йилнинг февралидан бери Гулистон шаҳрини бошқариб келган Тўлқинжон Дадабаев лавозимидан озод этилди. Бунга унинг соғлиғидаги муаммолари сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳоким вазифасини вақтинча бажариш унинг ўринбосари Ғайрат Ботиров зиммасига юклатилди.

«Таълим лойиҳалари маркази»га таълим вазирликлари ва бошқа давлат органлари таклиф ва тавсиялар бериб боради
6 феврал 2024, 17:06

«Таълим лойиҳалари маркази»га таълим вазирликлари ва бошқа давлат органлари таклиф ва тавсиялар бериб боради

Ўзбекистонда «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда. Уни очиш ҳақида январь ойи охирида эълон берилганди. Ташкилот ҳар ой Президент администрациясига ҳисобот беради. Ундаги таклиф ва тавсияларни таълим вазирликлари ва бошқа давлат органлари бериб боради.

Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
6 феврал 2024, 16:23

Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

2021 йилдан буён Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Тапил Маҳамадзияев лавозимидан озод қилинди. Январда президент бош вазирга Маҳамадзияевнинг лавозимига лойиқлигини ҳал қилишни топширганди. Туманни вақтинча бошқариш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юкланди.

Рамазон Ашрапов ИИВ раҳбари ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бўлди
6 феврал 2024, 11:25

Рамазон Ашрапов ИИВ раҳбари ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бўлди

Рамазон Ашрапов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бўлди. У шу пайтга қадар Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Оҳангарон ҳокими истеъфосини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирди ва кимнидир хафа қилган бўлса, улардан узр сўради
6 феврал 2024, 10:18

Оҳангарон ҳокими истеъфосини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирди ва кимнидир хафа қилган бўлса, улардан узр сўради

2020 йилнинг июнидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Акром Эшонқулов лавозимини тарк этгани ҳақида эълон берди. «Иш жараёнида биронтангизни ранжитган бўлсам, барчаларингиздан узр сўрайман. Хайр жонажон шаҳрим», — деб ёзди у.

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди
6 феврал 2024, 08:33

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди

Ўзбекистон ТИВнинг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Аюбхон Юнусов мамлакатнинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди. 50 ёшли дипломат 2016−2022 йилларда элчи бўлиб ишлаган Баҳромжон Алоев ўрнини эгаллади.

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди
5 феврал 2024, 18:09

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

Тошкент вилояти Чиноз туманига Шерзод Салихов ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент администрациясига ўтказилади
5 феврал 2024, 13:15

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент администрациясига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев «Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Жамғарма ҳисобидан ёшларни ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.

Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси бўлди
5 феврал 2024, 09:31

Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган элчиси Раҳматулла Назаров Минскда ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, муваққат ишлар вакили сифатида ишлаб келаётганди.

Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси бўлди
4 феврал 2024, 10:49

Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Ўмонга янги тайинланган элчиси Абдусалом Хатамов Маскат шаҳрига етиб борди. У 2018 йилдан буён Екатеринбург (Россия) шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.

Ўзбекистон Бишкек ИЭСдаги авария муносабати билан Қирғизистонга ёрдам беради
3 феврал 2024, 15:40

Ўзбекистон Бишкек ИЭСдаги авария муносабати билан Қирғизистонга ёрдам беради

Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Ўзбекистон Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга ёрдам беради. Ўшга Андижондан суюлтирилган газ баллонлари ёрдам сифатида жўнатилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига икки ўринбосар тайинланди
3 феврал 2024, 12:10

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига икки ўринбосар тайинланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага Фарход Боқиев ҳамда Сардор Раджабов ўринбосар этиб тайинланди. Боқиев Сенат қўмитаси раиси ўринбосари, Раджабов эса мазкур вазирлик департаменти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Отабек Ҳасанов Маънавият ва маърифат марказига раҳбар бўлди
2 феврал 2024, 17:36

Отабек Ҳасанов Маънавият ва маърифат марказига раҳбар бўлди

Республика Маънавият ва маърифат марказига Отабек Ҳасанов раҳбар этиб тайинланди. У бунга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари эди.

Конгратбай Шарипов олий таълим вазири бўлди
2 феврал 2024, 16:36

Конгратбай Шарипов олий таълим вазири бўлди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаб келган Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Маънавият маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ишдан олинди
2 феврал 2024, 16:23

Маънавият маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ишдан олинди

2019 йилнинг сентябридан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида ишлаган Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) ишдан олинди. У Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

МТРКга салкам 20 йил раҳбарлик қилган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди
2 феврал 2024, 15:35

МТРКга салкам 20 йил раҳбарлик қилган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди

ЎзМТРКни салкам 20 йил бошқарган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига бош вазир котибияти раҳбари бўлиб ишлаган Абдурашид Жўрабоев тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг