Мусурманкул Абдуманнонович Хатамов Сирдарё тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА. У шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаб келган Ботиржон Мирзақуловнинг ўрнини эгаллади.

Мусурманкул Хатамов 1986 йили Ховос туманида туғилган. 2010 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.

У фаолияти давомида Боёвут тумани, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида солиқ органларида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгги тайинловга қадар Боёвут тумани «Ижодкор» мaҳaллa фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.