Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни пойтахт бўйлаб ташрифи чоғида Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Унга Сенат ва Қонунчилик палаталари раҳбарлари, бош вазир, вазирлар, республика ташкилотлари раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. ва бошқалар ҳамроҳлик қилди.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

«Мажмуа кўп функцияли бўлиб, замонавий тижорат ва хизмат турларини қамраб олган. 5 қаватда савдо дўконлари, ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйинлар ва спорт майдонлари жойлашган. Ер остида 2 қаватли автотураргоҳ бор», — дейилади хабарда.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Марказда дунёнинг энг олди брендлари шохобчаларини очган. Улар орасида биринчи марта Ўзбекистон бозорига кириб келаётганлари ҳам талайгина, дейилади хабарда.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Марказда болалар ва катталар учун ёпиқ ўйингоҳлар мавжуд. Шунингдек, 14 та кинотеатр ташкил этилган.tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Президент шу ерда очилган мамлакатдаги илк IMAX кинотеатри билан танишди (ушбу кинотеатр ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин) ва қисқа метражли фильм томоша қилди.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Мажмуа кунига 60 минг кишига хизмат кўрсата олади. Бу ерда 3000 дан ортиқ киши иш билан таъминланади, дейилади хабарда.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Шавкат Мирзиёев марказга келганлар билан суҳбатлашди, болалар билан суратга тушди. Давлат раҳбари янги мажмуа таркибига кирувчи 31 қаватли беш юлдузли меҳмонхонада яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 500 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Унда 273 та стандарт, шунингдек, юқори даражадаги меҳмонлар учун хоналар мавжуд.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

Шунингдек, меҳмонхонада катта ва кичик конференция заллари, очиқ ва ёпиқ бассейнлар, ресторан ва кафетерия хизмати бўлади. Бинода ақлли уй тизими ва тезюрар лифтлар мавжуд.

Меҳмонхона май ойида очилиши режалаштирилган. Бу ерда яна 500 та доимий иш ўрни яратилади, дейилади хабарда.

tashkent city mall, тошкент, шавкат мирзиёев

«Халқимизга замонавий хизматлар тақдим этадиган бундай марказларни мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам барпо этиш муҳимлиги айтилди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.