Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг 12−13 март кунлари Кобулга ташрифи давомида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда вазирнинг Telegram каналида хабар берилди.

Бу Бахтиёр Саидовнинг Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сифатида Афғонистонга илк ташрифи ҳисобланади. Унга Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий секторининг бошқа вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

«Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд», — дея таъкидлади Бахтиёр Саидов.

Бахтиёр Саидова ва Афғонистон бош вазири в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан ОхундБахтиёр Саидова ва Афғонистон бош вазири в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд

Хусусан, вазир мамлакатнинг бир қанча мансабдор шахслари — бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий, бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий билан учрашувлар ўтказди.

Бахтиёр Саидов ва Афғонистон бош вазири ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом ҲанафийБахтиёр Саидов ва Афғонистон бош вазири ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий

Мулла Абдул Ғани Бародар музокараларда Афғонистон «минтақавий алоқаларга устувор аҳамият қаратувчи иқтисодий ташқи сиёсатни» илгари сураётганини таъкидлади, дея хабар қилди унинг матбуот хизмати.

Бахтиёр Саидов ва Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Мавлавий Амир Хон МуттақийБахтиёр Саидов ва Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий

Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилиб, икки мамлакат транзитни ошириш, темирйўл тармоғини кенгайтириш, инвестицияни кўпайтириш, транспорт ва божхона масалаларини ҳал этишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Мулла Абдул Ғани Бародар сув ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган мулоқотда Афғонистон шимолида қурилаётган Қўштепа каналини «узоқ давом этган можаролар ва беқарорлик тўсқинлик қилган афғон халқининг узоқ йиллик орзуси» дея атади.

У «[Амударё] дарёдан бошқа давлатлар каби адолатли фойдаланишга чақирди» ва «Ислом Амирлиги ўрнатилганидан буён қўшни давлатларни ташвишга солмасдан канал қуриш прогресси орқали афғонлар ҳуқуқларини таъминланганини» таъкидлади.

бахтиёр саидов, тив

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакат Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини тасдиқлади. У Ўзбекистонга канал ва замонавий суғориш тизимларини қуриш лойиҳаси бўйича техник ёрдам кўрсатишни таклиф қилди, дейилади хабарда.

Афғонистон ТИВ матбуот хизмати, шунингдек, вазирлар музокараларда савдо ва транзит масалалари, жумладан, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ишбилармонлар ва транспорт ходимларига визалар беришни соддалаштириш масалаларига ҳам тўхталганини билдирди.

Мавлавий Амир Хон Муттақий Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси тақчиллиги масаласини кўтариб, қишда бу оддий аҳолига ҳам, иқтисодиёт тармоқларига ҳам таъсир қилишини таъкидлади.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон доимо Афғонистонни қўллаб-қувватлаб келганини айтиб, уни Марказий Осиё ва халқаро ҳамжамиятнинг бир қисми сифатида кўришга чақирди.

Шунингдек, Афғонистонда цемент ишлаб чиқариш, кўмир қазиб олиш ва кўмир асосида электр энергияси ишлаб чиқариш соҳаларига сармоя киритишга қизиқиш борлигини таъкидлади.

Февраль ойида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти мутахассислари иштирокида Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини реконструкция қилиш ишлари бошлангани хабар қилинганди.

Март ойи бошида Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати Ўзбекистон томони Термиз шаҳридаги халқаро савдо марказида ишлаётган афғонистонлик ишбилармонлар учун 15 кунлик (ҳозир бу муддат 10 кун) визасиз режим жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилганди.