Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини тузишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».
Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.
Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганига тўхталди. У каналнинг таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва Афғонистон вакилларини сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни таклиф қилди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.
2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларга тез-тез тирбандлик ва авариялар кузатиладиган йўлларда «светофорсиз эстакадалар» қуришни ўз ичига олган уч йиллик дастурни киритиш бўйича топшириқ берди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бош вазирининг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳукумат раҳбари матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этиб, тармоқ фойдаланувчиларидан бундай хабарларга ишонмасликни сўради.
Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида имкон қадар тезроқ минтақада тўлақонли эркин савдо зонасини ташкил этиш, транспорт ва транзит бўйича келишувни ишлаб чиқиш, энергетика инфратузилмасини биргаликда барпо этиш ва хавфсизлик бўйича учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.
Европарламент Беларусь президенти Александр Лукашенкони Украинадаги жиноятлари, хусусан, украиналик болаларни депортация қилишда Россиянинг шериги деб тан олди ва Гаагадаги судни уни ҳибсга олишга ордер беришга чақирди. Шунга ўхшаш ҳужжат аввал Россия президентининг ҳибсга олиниши учун чиқарилганди.
Шавкат Мирзиёев Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан учрашиб, иттифоқчилик масалаларини муҳокама қилди. Қолаверса, улар Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитига қўйилган масалалар юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистонда давлат идоралари раҳбарларининг фаолияти жамоатчилик фикридан келиб чиқиб баҳоланади. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида мурожаатларни электрон шаклда рўйхатга олиш амалиёти жорий этилади.
Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова «мавжуд вазиятдан келиб чиқиб» ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди. У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётганди.
Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳам давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритилди.
Шу вақтгача Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди.
Президент Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича қарорни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.
Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг