Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги «Крокус сити ҳолл»да содир этилган терактни кескин қоралайди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

«Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан қилинган бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз», — дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

22 март куни кечқурун Москвадаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида қуролланган шахслар одамларга қарата ўт очди. Камида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинди. Uzbekistan Airways Москвадаги йўловчилардан аэропортларга вақтлироқ келишни сўради.