Якшанба куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Россия президенти сайловида 4661 киши овоз берди. Жараён соат 8:00 дан 20:00 гача иккита сайлов участкасида — Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтди.

«Овоз бериш тинч, дўстона муҳитда ўтди», — дея таъкидлади Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов (иқтибос элчихона матбуот хизматидан келтирилган).

8:00 атрофида Россия элчихонасига кириш.8:00 атрофида Россия элчихонасига кириш.

Сайловчилар сони 2018 йил март ойида бўлиб ўтган Россия президенти сайловидагига қараганда камроқ бўлди. Ўшанда Ўзбекистонда 5500 дан ортиқ россиялик овоз берганди.

Аввалги сайловда учта шаҳарда — Тошкент, Бухоро ва Фарғонада сайлов участкалари фаолият кўрсатган бўлса, муддатидан олдин овоз бериш яна тўртта шаҳар — Навоий, Самарқанд, Гулистон ва Олмалиқда ўтказилганди. Бу сафар муддатидан олдин овоз бериш ўтказилмади, шунингдек, сайловга Россиянинг ўзида бўлгани каби уч кун эмас, фақат бир кун ажратилди.

«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, пойтахтнинг Нукус кўчасида жойлашган элчихонага одамлар участка очилишидан олдинроқ кела бошлаган. Соат 8:00 га келиб, у ерда 10 дан ортиқ одам бор эди.

россия, россиядаги сайловлар

Пешинга яқин овоз беришни хоҳловчилар қатори юзлаб метрларга чўзилиб кетди — элчихона дарвозасидан бошлаб Мироншоҳ 8-тор кўчасига бурилишгача.

Яндекс Харитага қараганда, соат 12:00 атрофида навбат узунлиги қарийб 500 метрни ташкил этган бўлса, соат 14:00 да у тахминан 300 метргача қисқарди.

россия, россиядаги сайловлар

Россия ва дунёнинг кўплаб шаҳарларида пешин вақтида узун навбатлар кузатилди — мухолифат амалдаги президент сиёсатидан норозиларни 17 март куни соат 12:00 га қадар сайлов участкаларига келишга чақирди.

Қизиқарли тасодиф туфайли пешинга яқин элчихона олдидаги кўча бўйлаб сув пурковчи машина ҳаракатланди, аммо у ўзининг коммунал ишлари билан банд бўлди.

россия, россиядаги сайловлар

Вазият тинч эди. Хавфсизлик ходимлари унчалик кўп эмасди: экипажлари бор икки ёки учта Миллий гвардия машинаси. Ходимларнинг баъзилари кўча бўйлаб элчихонага кираверишда, бошқалари эса Нукус кўчасидан Мироншоҳ-8 га бурилишда турди. Бу кўча машиналар учун ёпиқ эди. Маҳаллий полициячи вақти-вақти билан чизиқ бўйлаб ҳаракатланди.

россия, россиядаги сайловлар

Элчихонадан унча узоқ бўлмаган жойда Владимир Путин ва патриарх Кириллнинг фотосуратлари, шунингдек, «Державний покров» ва «Святая Русь» ёзувлари туширилган, давлат рақами Россияники бўлган юк машинаси турганди.

россия, россиядаги сайловлар

Элчихонага бир вақтнинг ўзида икки-тўрт кишилаб киришга рухсат берилди. Сайловчилар синчиклаб текширилди, жумладан, сумкалари тўлалигича кўздан кечирилди. Катта сумкалар ёки чамадонлар каби каттароқ буюмларни кираверишда қолдириш сўралди.

Навбат турлича эди — ёшлар, кексалар ва турли ёшдаги болалари бор жуфтликлар. Кексаларга навбатсиз киришга рухсат берилди.

россия, россиядаги сайловлар

Журналистнинг навбатда турганлардан сайловда иштирок этиш улар учун нимани англатиши ҳақидаги саволларига буни ўзларининг фуқаролик бурчи, деб жавоб беришди. Украинага қарши уруш бошланганидан кейин Россияни тарк этишга мажбур бўлганлар ўз ватанларига қайтишни орзу қилганликларини, овоз бериш эса уларга худдики уйлари томон отланишнинг бир йўли эканини таъкидлади.

«Болаларнинг кўзига қарашдан уялмаслик учун овоз бераман», — деди суҳбатдошлардан бири. Болалар билан келганларнинг айтишича, улар фарзандларининг ота-оналари яхши келажак учун нимадир қилишга ҳаракат қилаётганини кўришларини хоҳлайди.

Шунингдек, элчихона Чирчиқ, Олмалиқ ва Ангрендан овоз беришни истаган россияликларнинг келишини ҳам ташкиллаштирди.

россия, россиядаги сайловлар

Элчихонадан бироз нарироқда «Хорижда овоз бер» (Vote Abroad) мустақил лойиҳаси кўнгиллилари овоз берганлар билан суҳбатлашди. Саволлар орасида қуйидагилар бор эди: сайловчи сайлов натижаларига ишонадими, у қандай овоз бергани билан бўлиша оладими, қанча вақт Россиядан ташқарида яшаган, Тошкентдаги уйидан сайлов участкасигача қанча масофа бор ва бошқалар.

россия, россиядаги сайловлар

Кўнгиллилардан бирининг «Газета.uz» мухбирига айтишича, уларнинг фаолияти Ўзбекистон ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган. Шу билан бирга, у уларнинг Россия ҳукуматига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Душанба куни Россия Марказий сайлов комиссияси амалдаги президент Владимир Путин сайловчиларнинг 87 фоиздан кўпроқ овозини қўлга киритганини маълум қилди, бу унинг мамлакатни бошқарган деярли 25 йиллик тарихидаги энг юқори натижадир. Якунда сайловчиларнинг иштироки 77% дан ортиқни ташкил этди, буни Россия МСК ҳам замонавий Россия тарихидаги рекорд деб атади.

Иккинчи ўринда Коммунистик партиядан Николай Харитонов (4,30 фоиз овоз), учинчи ўринда «Янги халқ» партиясидан Владислав Даванков (3,82 фоиз), тўртинчи ўринда Либерал-демократик партиядан Леонид Слуцкий (3,20 фоиз) қайд этилди.

Россия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Тошкентда Владимир Путинга 57,95 фоиз, Владислав Даванковга эса 31,92 фоиз овоз берилган.

«Хорижда овоз бер» экзит поли Самарқанд шаҳрида 251 нафар, Тошкент шаҳрида 2141 нафар сайловчини қамраб олди. Респондентларнинг мос равишда 35 ва 19 фоизи жавоб беришдан бош тортди.

Биринчи шаҳарда респондентларнинг 35 фоизи Владимир Путинга овоз берганини маълум қилди, пойтахтда эса бу 36 фоизни ташкил этди. Даванков учун мос равишда 18% ва 36% овоз берилди. Экзит пол натижаларига кўра, Самарқандда ҳам, Тошкентда ҳам респондентларнинг 1 фоизи Слуцкийга овоз берган бўлса, Харитонов номзодини биринчи шаҳарда 0 фоиз, иккинчисида эса 1 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлади.