15 март куни халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгашининг қарори билан Муроджон Абдураҳимов шаҳар ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Қибрай тумани Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигида, кейинроқ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири сингари вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келган.

Муроджон Абдураҳимов мазкур лавозимда бошқа ишга ишга ўтиши сабаб озод этилган Даврон Ҳидоятовнинг ўрнини эгаллади.

Унинг ҳокимлик даврида Чирчиқда «аҳолининг уй-жойни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкинлигига ишончи йўқолган», чунки, Зойир Мирзаев сўзларига кўра, туманда уй-жой сотишда «шапка» ва «откат» олинган. Вилоят ҳокими июль ойида бўлиб ўтган йиғилишда Даврон Ҳидоятовни танқид қилиб, Чирчиқ шаҳридаги кўчмас мулкларни сотишда коррупцион схема мавжудлигини таъкидлаганди.