14 март куни Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

»гамбия"

Шу тариқа Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Лихтенштейн ва Белиз давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди.