Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шерзод Салихов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2004 йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини Тошкент туманидаги Алишер Навоий номидаги ширкат хўжалигида ишчи вазифасида бошлаган.

Шунингдек, фаолияти давомида у «Абдуҳаким барака» фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани «Навоий миришкор» агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар Шерзод Салихов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Туманнинг аввалги ҳоким Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлганди.