Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзажанович Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) лавозимидан озод қилинди. Бу маълумотни «Газета.uz»га манбалари тасдиқлади.

Шоир ва журналист 1965 йилда туғилган, 1990 йилда Тошкент давлат университети Журналистика факультетини тамомлаган.

2013−2014 йилларда Ўзбекистон маданият ва спорт вазири бўлган. 2012−2013 йилларда Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2018 йилда Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосарлигига ўтган.

2019 йил сентябрь ойидан бери Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек, ЎзМТРКни салкам 20 йил бошқарган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига бош вазир котибияти раҳбари бўлиб ишлаган Абдурашид Жўрабоев тайинланди.

Тўлдириш

Ёзувчилар уюшмасининг хабар беришича, Минҳожиддин Ҳожиматов уюшма раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.