Акмалжон Алиевич Мирзаолимов Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Мирзаолимов 1979 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2005 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида фермер хўжаликларида ҳисобчи, тижорат банки мутахассиси, ғазначилик бўлинмаси инспектори, вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасида бўлим бошлиғи ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси каби лавозимларда фаолият юритган.

Ушбу лавозимга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2022 йил февралидан бери туманни Ўткирбек Шукуров бошқариб келаётганди.

акмалжон мирзаолимов, хўжаобод тумани

Kun.uz нашрига кўра, у соғлиғидаги муаммо туфайли ишдан кетган. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу бўйича «Газета.uz» сўровига жавобан маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.