Президентнинг 2 февралдаги фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан унинг номзоди маъқулланганди.

Техника фанлари доктори, профессор Конгратбай Шарипов айни вақтга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди.

Конгратбай Шарипов 1963 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида туғилган. 2017 йилдан Тошкентдаги Турин политехника университетига ректорлик қилган. 2019 йилда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.