Гулистон шаҳри ҳокими Тўлқинжон Дадабаев соғлиғидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

Гулистон шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғайрат Ботиров зиммасига юклатилди.

Тўлқинжон Дадабаев шаҳар ҳокими сифатида 2019 йил 25 февралидан буён фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни яна икки ҳоким — Акром Эшонқулов (Оҳангарон шаҳри) ва Тапил Маҳамадзияев (Бектемир тумани) лавозимидан озод этилди.