Янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига бошлиқлар тайинланди. Улар орасида вазир, собиқ ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва бошқалар бор. Рўйхат.
Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди. У 2018 йилдан буён мамлакатнинг Франциядаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.
Президент SANY компаниясининг Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуриш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у CSG раҳбарияти билан энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш стандартларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Президент Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ва Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий зона ҳисобланган Шэньчжэнга борди. Музофот партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан ўтган учрашувда ҳамкорликни, биринчи навбатда, юқори технологик тармоқларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, Хитойдан Европага темир йўл экспресслари йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва «Ҳаво ипак йўли»ни биргаликда қуриш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари музокараларида Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни Ўзбекистон давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирди. Томонлар ҳудудлар кенгашини тузишга келишиб олди ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини тезроқ бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўша ерда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари бошланди. Фото.
Хитойга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашди. Улар инфратузилмани модернизация қилиш, «яшил» энергетика, авиақатновлар ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш кабиларни муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.
Қўшилмаслик ҳаракатининг барча аъзолари 2027−2029 йилларда ҳаракат раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлади.
Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. У янги йилда илк ташрифини Хитойга амалга ошираётгани чуқур рамзий маънога эгалиги ва муносабатлар «ўз тарихидаги энг яхши даврни» бошдан кечираётганини қайд этди.
2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси этиб тайинланган Фариддин Насриев мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон президенти Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ажралишини ва Ёшлар ишлари агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказишни тасдиқлади.
Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.
Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.
Сенаторлар Олий Мажлис палаталари фаолиятига оид қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади. Унга кўра, Сенат аъзолари сони 100 тадан 65 тага қисқаради, уларнинг 9 нафарини президент тайинлайди, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбора олади.
Брюсселда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Еврокомиссия вакили Живка Петкова билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзоланишидан манфаатдор эканини билдирди.
Сенаторлар Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этишни маъқуллади. Манбага кўра, у 2023 йилда президентликка ўзининг номзоди кўрсатилган «Адолат» партиясини бошқариши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23−25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. У ерда олий даражадаги музокаралар, шунингдек, мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар бўлади.
Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг