Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Будапештга етиб борди
4 октябр 2022, 09:53

Шавкат Мирзиёев Будапештга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди. Ўзбекистон — Венгрия саммитнинг асосий тадбирлари сешанба куни бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди
2 октябр 2022, 17:45

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради
2 октябр 2022, 11:21

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади
1 октябр 2022, 21:42

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбари Си Цзиньпинга табрик йўллаб, эзгу тилакларини билдирди.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди
1 октябр 2022, 15:42

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда. Вазирлик терактнинг ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ
30 сентябрь 2022, 09:05

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган. ТИВ қонунбузарлик содир қилмаган чет элликлар, жумладан россияликлар мажбурий депортация қилинмаслигини маълум қилди.

Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда
29 сентябрь 2022, 20:31

Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
29 сентябрь 2022, 18:43

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади
29 сентябрь 2022, 12:31

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Президент транспорт соҳасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди
29 сентябрь 2022, 11:03

Президент транспорт соҳасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.

«Ўзбекчорванасл» директори меҳмонхонадаги номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди
28 сентябрь 2022, 14:29

«Ўзбекчорванасл» директори меҳмонхонадаги номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди

«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Атамурадов меҳмонхонада содир этган номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди. Сешанба кунги йиғилишда буни эълон қилган президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков шундай қўшимча қилди: «сизнинг чет элдаги саргузаштларингизни ҳам юборишди».

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномангизни топширинг». ПА раҳбари ҳокимлар ишдан олинганини қандай маълум қилди?
28 сентябрь 2022, 12:49

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномангизни топширинг». ПА раҳбари ҳокимлар ишдан олинганини қандай маълум қилди?

Сешанба кунги видеоселектор йиғилишида президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бешта туман ҳокими ишдан бўшатилганини маълум қилди. У ўз нутқида ҳокимлар «бутун давлат тизими ва президент командасини обрўсизлантиришга олиб келганини» таъкидлади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди
27 сентябрь 2022, 22:00

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов президент қарори билан ўзгаларни ҳақорат қилгани, ҳокимларга қўйилган талабларни бажармагани ва ўз фаолиятини давлат сиёсатига мос равишда ташкил этмагани учун жаримага тортилди.

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди
27 сентябрь 2022, 21:38

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани учун лавозимидан озод қилинди. Президент тегишли қарорни имзолади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Жаҳон банки вице-президенти билан учрашади
26 сентябрь 2022, 11:30

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Жаҳон банки вице-президенти билан учрашади

Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Унга кўра, давлат раҳбари душанба куни электротехника саноатида вазифалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботини тинглайди. Ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан учрашув ўтказади.

Дания Ўзбекистонда фахрий консуллик очади
26 сентябрь 2022, 11:04

Дания Ўзбекистонда фахрий консуллик очади

Дания ҳукумати Ўзбекистонда фахрий консуллик очишга қарор қилди. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирларининг музокараларида маълум қилинди.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади
25 сентябрь 2022, 11:12

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди. Ўзбекистон Афғонистонга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирда эканлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
22 сентябрь 2022, 17:33

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади
22 сентябрь 2022, 15:08

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Президент дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлида тирбандликлар бўлишини танқид қилди. «Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку», — деди у. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинади, Паркент, Ангрен ва Оҳангаронда туризм кластерлари ташкил этилади.

«Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Уларни шахсан ўзим назорат қилиб олдирдим» — президент
22 сентябрь 2022, 14:02

«Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Уларни шахсан ўзим назорат қилиб олдирдим» — президент

Шавкат Мирзиёев Нурафшонда халқ вакиллари билан суҳбатда Қирғизистон билан чегара борасидаги келишувларга тўхталиб ўтди ва илгари чегара ҳудудларда миналар бўлганини айтди. «Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим», — деди президент


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг