Бу ҳафта Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иш жадвалидан мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказишни ўрин олган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов душанба кунги анжуманда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» муҳбири.

26 сентябрь куни давлат раҳбари электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг ҳисоботларини эшитади.

Шунингдек, президент иштирокида республикадаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан учрашуви бўлиб ўтади.