Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди.

Хабарда келтирилишича, теракт оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

«Хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақиради.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади вазирлик баёнотида.