Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
9 август 2023, 22:47

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алмашинувни давом эттиришга эътибор қаратилди.

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 11:38

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди
9 август 2023, 11:02

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди

Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 09:22

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
8 август 2023, 23:21

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда
8 август 2023, 16:36

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди
8 август 2023, 15:50

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди

Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Жамшид Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди
8 август 2023, 14:43

Жамшид Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига ўринборсар этиб тайинланганидан сўнг ишдан кетган Санъатилла Ҳикматов ўрнини Жамшид Худоев эгаллаб, Жондор тумани ҳокими бўлди. У тумандаги «Чинор» фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
8 август 2023, 11:55

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
8 август 2023, 11:42

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Ҳалимжон Сафаров президент танқидидан сўнг ишдан олинган Хайрилло Жўраевнинг ўрнига Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ботир Аҳмедов эса Бухоро вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди.

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди
7 август 2023, 21:44

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди
7 август 2023, 20:46

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
7 август 2023, 18:58

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.

Ховос туманига ҳоким тайинланди
7 август 2023, 17:39

Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
7 август 2023, 16:00

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди
4 август 2023, 17:16

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди
4 август 2023, 14:04

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди

Чироқчи туманига Файзулла Юсупов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди
4 август 2023, 09:02

Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
3 август 2023, 23:57

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди
3 август 2023, 18:32

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг