Ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими Мансурбек Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Шуҳрат Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Мансурбек Алихонов 2020 йил сентябрь ойи бошида Асака тумани, Шуҳрат Муминов эса ундан олдинроқ — июль ойида Фарғона тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.