Самарқанд шаҳрида 13−14 май кунлари «Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув» мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилмоқда. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон жараённинг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Унда 30 дан ортиқ давлатлардан 81 нафар нуфузли меҳмон: Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлар вакиллари, 40 дан зиёд чет эл мамлакатлари ва ташкилотларининг Ўзбекистондаги раҳбарлари, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, тадбиркор, олима, сиёсатшунос ҳамда турли тармоқлардаги фаол хотин-қизлар иштирок этмоқда.

Жумладан, БМТ бош котиби ўринбосари, «БМТ аёллар» тузилмаси директори Сима Сами Бахус, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, БМТнинг Женевадаги бўлими директори Татьяна Валовая ва бошқалар қатнашмоқда.

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

БМТ бош котиби ўринбосари, «БМТ аёллар» тузилмаси директори Сима Сами Бахус.

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг. Фото: Сенат ахборот хизмати

Форумни Сенат раиси Танзила Нарбаева очиб бериб, президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Унда, жумладан, сўнгги етти йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга ошгани, Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг 25 фоизи аёллардан иборат экани келтирилди.

«Ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган аёллар сони 205 мингдан ошди. Юз минглаб аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Салкам ярим миллион нафар сингилларимиз иш билан таъминланди. Ҳозирги кунда олийгоҳларда таълим олаётган талабаларнинг ярмидан зиёдини қизлар ташкил этмоқда… Жаҳон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилгани, очиқ гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та давлат қаторидан жой олгани бизга алоҳида мамнуният бағишлайди», — дейилади табрикда.

Юқори палата раиси Танзила Нарбаеванинг таъкидлашича, Осиё қитъаси мамлакатлари хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида ўзининг бой тажрибасига эга.

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

«Шунинг учун ҳам биз — Осиё давлатларининг етакчи хотин-қизлари, мазкур соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларни кўриб чиқиш, бир-биримиздан ижобий тажрибаларни ўрганиш, барчамиз учун бирдек муҳим бўлган қарорларни қабул қилиш ва дўстона муносабатларни ўрнатиш мақсадида бу ерга йиғилдик. Ўз ўрнида таъкидлашим лозим, Осиё минтақасида аёлларнинг ўзаро тажриба алмашиши бўйича ижобий амалиётимиз мавжуд. Жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бугунги кунда гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид минтақадаги долзарб муаммоларни ҳал қилишда самарали платформа сифатида хизмат қилмоқда. Ўйлайманки, ушбу платформанинг тажрибаси асосида бутун Осиё аёлларини бирлаштиримиз зарур», — деди у.

Фото

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Фото: Сенат ахборот хизмати

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Фото: Сенат ахборот хизмати

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шин ва сенатор Гулнора Маруфова. Фото: Сенат ахборот хизмати

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

«Адолат» социал демократик партияси раиси Робахон Маҳмудова.

бмт, осиё хотин-қизлари форуми, самарқанд, танзила нарбаева

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришда тажриба алмашиш бўйича Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш таклифини билдирганди.

Мавзуга доир: «Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда» — Танзила Нарбаева