Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ичан-қалъани зиёрат қилди (+фото)
5 апрель 2024, 23:17

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ичан-қалъани зиёрат қилди (+фото)

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада Ичан-қалъа мажмуасидаги тарихий обидалар ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Шу тариқа Қозоғистон раҳбарининг ташрифи якунланди, уни аэропортда Ўзбекистон президенти кузатиб қўйди. Фото ва видео.

«Қозоқ-ўзбек тандеми — ҳаётий зарурат» — Қозоғистон президенти
5 апрель 2024, 17:38

«Қозоқ-ўзбек тандеми — ҳаётий зарурат» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти Ўзбекистон раҳбари билан музокараларда «Қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат бўлиб, фақат уюшибгина мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашимиз мумкин», — деб таъкидлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хоразмда музокаралар ўтказди (фото, видео)
5 апрель 2024, 17:20

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хоразмда музокаралар ўтказди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада ўтган музокараларда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, улар «Хива гиламлари» комбинатини кўздан кечирди.

Қозоғистон президенти Урганчга келди
5 апрель 2024, 13:25

Қозоғистон президенти Урганчга келди

Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Фото.

Қозоғистон президенти 5 апрель куни Ўзбекистонга келади
4 апрель 2024, 19:11

Қозоғистон президенти 5 апрель куни Ўзбекистонга келади

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради. У Хива шаҳрида икки давлат ўртасида ўтказиладиган музокараларда иштирок этади. Асосий мавзулар — ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш.

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди
4 апрель 2024, 12:57

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди

Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
4 апрель 2024, 12:18

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Отабек Маҳкамов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Қозоғистонда 8 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
4 апрель 2024, 09:50 1

Қозоғистонда 8 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

Президент Юнусобод мисолида Тошкент туманларининг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатди
3 апрель 2024, 15:52

Президент Юнусобод мисолида Тошкент туманларининг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев Юнусобод мисолида аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини тушунтирди. Тошкент шаҳри маркази ва унинг чеккасидаги маҳаллалар ривожи ҳамда аҳоли даромадлари ўртасидаги тафовут катта эканини таъкидлаб, ҳудудга 600 млн доллар инвестиция жалб этиш мумкинлигини қайд этди.

«Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас» — президент
3 апрель 2024, 13:07

«Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас» — президент

Шавкат Мирзиёев ўз тавсиясига кўра Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган Шавкат Умурзоқов ҳақида гапирди. «Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас… Бир йил олдин Шавкат Умурзоқовга ишонч билдиргандик. Ўйлайманки, азим пойтахтимизнинг бири икки бўлишига ҳаракат қилади», — деди у.

«Россиядаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олмоқда» — президент
3 апрель 2024, 12:34

«Россиядаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олмоқда» — президент

Дунёдаги мураккаб вазият, Яқин Шарқ ва Ўзбекистоннинг «асосий ҳамкорлари» ўртасидаги можаро муносабати билан иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади, деди президент. Унинг қайд этишича, Москва вилоятидаги терактдан сўнг глобал вазият янада жиддийлашди.

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди
3 апрель 2024, 12:05

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди

2023 йилнинг мартидан буён Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Умурзоқов ҳоким этиб тасдиқланди.

Ўзбекистон ТИВ Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган авиазарбани қоралади
3 апрель 2024, 11:33

Ўзбекистон ТИВ Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган авиазарбани қоралади

Ўзбекистон ТИВ Исроил томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган ва бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган авиазарбани кескин қоралади. «Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади вазирлик.

Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
3 апрель 2024, 00:28

Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг янги ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Видео: Шерзод Шерматов билан пиёда. «Муаммони айтиш осон, уни ечиш — энг қийин нарса»
3 апрель 2024, 00:14

Видео: Шерзод Шерматов билан пиёда. «Муаммони айтиш осон, уни ечиш — энг қийин нарса»

«Автомобилсиз кун»да «Газета.uz» журналисти РТВ раҳбари Шерзод Шерматов билан унинг иш жойигача пиёда борди. Вазир кўпроқ пиёда юришни хоҳлашини айтди. Тошкентни «зўр шаҳар» деб атаган вазир муаммоларни тез суръатлардаги ривожланиш билан боғлади ва уларни биргаликда ҳал қилишга чақирди.

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг очиқ ва энг ёпиқ давлат органлари номи маълум қилинди
2 апрель 2024, 15:04

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг очиқ ва энг ёпиқ давлат органлари номи маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2023 йилдаги очиқлик индекси натижаларини эълон қилди. Статистика агентлиги, ОКМК, Марказий банк, Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги энг яхши натижаларни қайд этди.

Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
2 апрель 2024, 13:57

Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Хитой жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун Тошкентда президент ва ички ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш, замонавий технологиялар жорий этиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 11:25

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 09:43

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига қайтди. У бунга қадар спорт вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
2 апрель 2024, 09:30

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг