Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақдаги маълумотни «Газета.uz»га вазирлик матбуот котиби Назокат Абдуқундузова тасдиқлади.

Хусусан, Шохрух Ҳожиакбарович Далиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди. У бунга қадар узоқ йиллардан буён Вазирлар Маҳкамасида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Шохрух Далиев.Шохрух Далиев.

Шохрух Далиев мазкур лавозимда 2023 йилдан буён ишлаб келаётган Комилжон Каримов ўрнини эгаллади.

Отабек Мухторович Маҳкамов вазир ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Президент администрациясида масъул лавозимларда ишлаган.

Отабек Маҳкамов.Отабек Маҳкамов.

Отабек Маҳкамов мазкур лавозимда 2023 йилдан буён ишлаб келаётган Шахло Турдиқулованинг ўрнини эгаллади.