5 апрель куни Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди.

Кун давомида 2 давлат раҳбарлари «Хива гиламлари» комбинатига ташриф буюрди. Ундан сўнг Мирзиёев ва Тоқаев Хивада учрашув ўтказди.

«Хива гиламлари» корхонаси 2020 йилда ташкил этилган, қиймати 24 миллион доллар. Унда йилига 4,2 млн квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Корхонада 750 нафар ишчи бор. Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишди, комбинат ҳудудида ташкил этилган Made in Uzbekistan бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирди.

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев

Икки томон етакчилари учрашувида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этилди.

Кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, илгари олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев

Президентлар товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни шакллантириш ҳамда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқ берди.

Жорий йилда Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш бўйича амалий ишларни бошлаш, қўшма ташқи савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Гуманитар ва туризм алоқаларини ривожлантириш, ёшлар иштирокида маданият, таълим ва спорт соҳаларида қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Икки ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

президент, учрашув, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев