Хусен Мирзаевич Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тўхтаев 1986 йил 30 июлда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги: миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

Турли йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий етакчиси лавозимида ишлаган. Мазкур тайинловга қадар, 2020 йилдан буён Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

2023 йил июнь ойида Хусен Тўхтаев меҳнат қонунчилигини бузгани учун 1,65 миллион сўм жаримага тортилганди. У дам олиш кунларида қўнғироқларига жавоб бермагани учун ходимларга тушунтириш хати ёзишни буюрган.