Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни Ўзбекистонга ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимги Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси тарихий обидалари ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Бу ҳақда мезбон давлат матбуот хизмати хабар қилди.

«Очиқ осмон остидаги музей» сифатида танилган Хива яхлит ёдгорлик сифатида Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳар ҳисобланади, 120 дан ортиқ меъморий обидаларни ўз ичига олган. У 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда унинг 2500 йиллиги нишонланган. 2020 йилда шаҳар Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинган, 2024 йилда эса ислом дунёсининг туризм пойтахти бўлган.

Нуриллабой саройи XX аср бошларида бунёд этилган. Мажмуа мадраса, 100 дан ортиқ хоналар, галереялардан иборат. Сарой хоналарини безашда нафақат хивалик усталар, балки чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этган, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирган. Хоналарнинг ички кўриниши, каминлари, Венеция ойналари ва тилла суви югуртирилган бронзадан ишланган, биллур илгакли қандиллари алоҳида ажралиб туради.

«Хива тарихи ва унинг фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ҳудуднинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар қозоғистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди», — дейилади хабарда.

Шу тариқа Қозоғистон президентининг ташрифи якунланди. Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Сўнг у ҳам Тошкентга жўнаб кетди.

Фото ва видео

ичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаевичан қальа, нуриллабой саройи, қозоғистон, қосим-жомарт токаев